Қашқадарёда қутқариб қолинган Қизил китобга киритилган 700 та тошбақа “Жайрон” питомникига юборилди
21 май куни Қашқадарёдан чиқиш жойидаги “Умакай” постида ЙҲХБ ходимлари юк машинасини тўхтатишган, унда Қизил китобга киритилган 700 га яқин чўл тошбақаси топилган. Бу ҳақда “Новости Кашкадарьи” нашри хабар беради.
Тошбақаларни ноқонуний ушлаган браконьерлар уларни Қашқадарёдан ташқарида сотишни режалаштирган. Аммо экологлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда уларни жавобгарликка тортган. Тошбақаларни эса Бухородаги ихтисослашган “Жайрон” питомникига юборишган.
Улашиш:
Шарҳлар