Қибрай туман ҳокимлиги “Геофизика” қўрғонидаги уйларнинг бузилиш сабабини тушунтирди
Биз бир йил олдин «Геофизика» қўрғонидаги уй бузилишлари ҳақида ёзгандик. Бир ўтибди ҳамки, вазиятга ҳамон ойдинлик киритилгани йўқ. Қўрғон аҳолисига уйлар ўрнида велосипед йўлакчаларига эга яшил зона пайдо бўлишини айтишмоқда, бироқ фуқаролар бу ерда коттежлар қурилади деган фикрда.
Қибрай туман ҳокимлигида таҳририят сўрови бўйича вазиятга изоҳ беришди. Жавоб хатида уйларни бузиш Ўзбекистон президентининг 2018 йил 3 январдаги 3456-сонли “Тошкент-Шарқий” аэродроми базасида фуқаролик авиацияси замонавий аэропорт қурилиши” лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 ноябрдаги 01-05/1-116-сонли “Тошкент ва Тошкент вилояти ҳудуди орқали ўтадиган автомобиль йўлларини тартибга келтириш тўғрисида”ги баённомаси асосида Қибрай туман ҳокимининг 2019 йил 15 мартдаги 519-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилади.
Идорада қайд этишларича, бузилган уйлар ўрнига “Қибрай ва Юқоричирчиқ ҳудуди орқали ўтадиган автомобиль йўлини кенгайтириш” “шу жумладан, Дўрмон-Байтқўрғон қишлоғи орқали янги йўналишда махсус автомобиль йўлини қуриш” режалаштирилмоқда.
Қўрғон аҳолиси ўз уйларига лавҳалар осиб қўйган.
Қўрғон аҳолисининг сўзларига кўра, туман ҳокимлиги ходимлари ўзини таништирмасдан ва ҳужжатларни кўрсатмасдан уйма-уй юрмоқда. Ҳокимликда айтишларича, бузиш ишлари масалаларини ўрганиш “белгиланган тартибда” ўзлари билан шахсни тасдиқловчи гувоҳномага эга туман “Ер ресурслари ва давлат кадастри” бўлими ходимлари томонидан олиб борилмоқда. Ҳокимликдагилар бузиш масалаларини ўрганиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори доирасида амалга оширилаётганини таъкидлашмоқда.
Тошкент вилоят ҳокимлиги таҳририят сўровига жавоб бермади.
Шарҳлар