Қишлоқ хўжалик вазирлигининг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг ваколатлари қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 октябридан бошлаб аҳолини дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва нархлар кескин ўзгаришининг олдини олиш мақсадларида интервенцион харидлар тизими босқичма-босқич жорий этилади.   
2021 йил ҳосилидан бошлаб бозор конъюнктураси таҳлили ва агротехника тадбирларини ўтказиш харажатларнинг прогноз ҳисоб-китоби асосида пахта-тўқимачилик кластерлари учун фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган пахта хомашёсини етказиб бериш бўйича шартномаларнинг шартларини аниқлашда минимал нархларни белгилаш йўли билан пахта хомашёси нархларини шакллантириш, харид қилиш ва сотишнинг бозор тамойилларига ўтишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади
 
2020 йил 1 мартдан пахта хомашёси ва бошоқли дон етиштиришда банд бўлмаган майдонларда тупроқ-иқлим шароитлари ва бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда туманларни босқичма-босқич ихтисослаштириш тизими жорий этилади.
 
Қарорга мувофиқ Қишлоқ хўжалик вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ваколатлари ва фаолият йўналишлари функционал баҳолаш мезонлари асосида қайта кўриб чиқилади.

2020 йил 1 мартдан бошлаб агросаноат мажмуига кирувчи илмий, илмий-тадқиқот ва илмий-тажриба муассасаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш шартларига ўтказилади.
 
Қарор билан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган агросаноат мажмуи таркибига кирувчи илмий-тадқиқот муассасалари рўйхати тасдиқланди.
 
Қарорнин тўлиқ матни билан бу ерда танишиш мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.