Қорақалпоғистон аҳолиси сув танқислиги сабабли норозилик билдириб, Нукус-Тошкент трассасини ёпиб қўйди

Қорақалпоғистон аҳолиси сув танқислиги сабабли норозилик билдириб

Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида бир гуруҳ фуқаролар сув етишмовчилиги борасида норозилик билдириб, Нукус-Тошкент йўлини ёпиб қўйди. Фуқаролар йўлни Найман кўприги ёнида бир неча соатга ёпиб қўйган, бу узун тиқилинчларга сабабчи бўлган, дея хабар беради Daryo нашри xabar.uz га таянган ҳолда.

Норозилик Беруний туманининг кўплаб қишлоқларида суғориш учун сув етишмаётгани туфайли юзага келган. Натижада экинлар жазирама иссиқда қурий бошлаган.
 
«Айрим туманларда одамлар қудуқдан сув ичади. Йирик шоҳли қорамол зовурлардан сув ичади. Сув танқислиги сабабли айрим уй хўжаликларида чорва молларининг касалликлари кўпайиб кетган», – дейилади хабарда.

Makan.uz маълумотларига кўра, воқеа жойига Беруний туман ҳокими ва масъул идоралар раҳбарлари етиб келган. Сув бериш тикланган.

Instagram саҳифамизга обуна бўлинг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.