Қорақалпоғистонда қиймати 2,2 млрд сўмлик пиёда эстакадалар қурилиши режалаштирилмоқда

“Нукус-Чимбой-Тахтакўпир” йўналиши бўйича 4Р176 автомобиль йўлининг 4,5 километрида учта пиёдалар эстакадаси қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашининг сайтида сўз боради.
 
Буюртмачи – Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитасининг “Умумий фойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК. 


 
Лойиҳанинг умумий қиймати 2,2 млрд сўмни ташкил қилади. Бугунги кунда ишлар ҳажми 741 млн сўмга бажарилган. Лойиҳани 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида топшириш режалаштирилган.

Аввалроқ Навоийда қиймати 15 млрд сўмлик ер усти кўприги қурилиши мўлжалланаётгани ҳақида хабар берилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.