Қорақалпоғистонда Тиббиёт институти ташкил қилинади
Ўзбекистон Президенти 14 февраль куни Тошкент Педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали базасида Қорақалпоғистон Тиббиёт институтини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Шунингдек унинг ҳузурида клиника ҳам фаолият кўрсатади, деб ёзади ЎзА.
Ушбу қарор Оролбўйи ҳудуди учун соғлиқни сақлаш соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга, ҳудуд аҳолисига кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифати ва қамровини оширишга, тиббий амалиётнинг таълим ва фан билан интеграциясини таъминлашга ҳамда илғор ютуқлар ва инновацияларни даволаш-диагностика жараёнига жорий этишга йўналтирилган.
ТошПТИ филиалининг талабалари янги институтнинг тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликларига ўтказилади.
Шарҳлар