Қозоғистон бош вазири Туркистон – Чимкент – Тошкент йўналиши бўйича темир йўл қурилиши режалари ҳақида билдирди
Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин республика президенти Қасим-Жомарт Токаев иштирокида ўтказилган кенгайтирилган ҳукумат йиғилишида Туркистон-Чимкент-Тошкент йўналиши бўйича юқори тезликдаги темир йўл магистралини қуриш режалари ҳақида билдирди.
Қозоғистон ҳукуматининг фикрича, темир йўл қурилиши қўшни мамлакатга келадиган туристлар оқимини оширади.
«Бу туризм соҳасида 22 мингта янги иш ўринларини (ўсиш 50%) ҳамда иқтисодиётнинг турдош тармоқларида 100 мингта янги иш ўринларини яратиш имконини беради», – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар