Қозоғистон ТИВ: Ўзбекистонга норозилик нотасини юбориш масаласи тургани йўқ

Қозоғистон ТИВ: Ўзбекистонга норозилик нотасини юбориш масаласи тургани йўқ

Қозоғистон Туркистон вилояти ҳудудларининг сув босишига йўл қўйилгани учун Ўзбекистонга норозилик нотасини юбормайди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Айбек Смадияровга таянган ҳолда хабар беради.

«Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги Сардоба сув омборида дамба ўпирилиши ва бунинг оқибатида Туркистон вилоятидаги қатор аҳоли пунктларини сув босиши билан боғлиқ вазият ҳукуматимизнинг алоҳида назорати остида турибди», — дейди Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, ҳукуматлар ва чегара ҳудудларда жойлашган вилоятлар раҳбарларининг сув босиши оқибатларини биргаликда бартараф этиш бўйича ўзаро яқин алоқаларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон томонга Қозоғистон ТИВда нота юбориш ҳақидаги масала тургани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Қозоғистон бош вазирининг экология, геология ва табиий ресурслар бўйича ўринбосари Сергей Громов Қозоғистон Сардоба сув омборидаги воқеага доир тўлиқ ахборот тақдим этилиши ҳақидаги талаб билан Ўзбекистон ТИВга нота йўлламоқчи эканини билдирганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.