Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган 237 нафар Тожикистон фуқароси ватанига етказилганидн кейин улар турган жойда яна 30 дан ортиқ тожикистонлик тўпланиб қолган, уларнинг орасида ҳомиладор аёллар ҳам бор, дея хабар беради “Азия-Плюс” нашри.
Тожикистон ТИВнинг ахборот департаменти Қозоғистоннинг Туркистон килоятидаги Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида яна 30 дан ортиқ Тожикистон фуқароси тўпланиб қолгани ҳақида хабар берган.
«Ўзбекистон ҳукумати томонидан коридор тақдим этилиб, транспортировка қилиш учун рухсатнома олгунга қадар улар чегарада қолишига тўғри келади. Шу муносабати билан Тожикистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси тожик диаспораси билан ҳамкорликда имкони борича фуқароларимизни вақтинчалик яшаш жойи ва озиқ-овқат билан таъминлайди», - дея хабар беради мамлакат ТИВ.
Astana TV суратга олган ишқибозлик видеотасвирида ҳомиладор аёл Ганжина Рустамова маҳаллий туғруқхоналар уни қабул қилмаслиги ҳақида огоҳлантиришганидан кейину уйига кетишни хоҳлаб қолгани ҳақида сўз боради.
«13 июнь куни кўзим ёриши мумкин. Менга шундай муддатни қўйишган. Маҳаллий туғрухоналар мени қабул қилмасликлари ҳақида огоҳлантиришди. Чегара очилганини эшитишимиз билан дарров бу ерга келдик. Уни аллақачон ёпишган экан. Энди қийналяпмиз. Ёрдам сўраймиз», - дейди у.
Дипломатлар чегара шу ойда очилишини кутмоқда, дейилади Astana TV лавҳасида.
Комментарии (0)
-
Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пиёда хизмат олиб боришидаги камчиликлар ҳақида кўп йиллардан буён айтиб келинмоқда27 янвuary 2021 17 0
-
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай маълумотлар келтирилди27 янвuary 2021 22 0
-
Тошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирдиКўпгина мамлакатларда одамлар метрога шахсий автомобилида келади, уни метро ёнидаги парковкага қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради, - дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бўлим бошлиғи27 янвuary 2021 24 0
-
Ашёвий далил сифатида $410 минг олиб қўйилган27 янвuary 2021 23 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:33 0
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:04 0
-
ҲодисаларТошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирди27 янвuary 202118:16 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: