Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси кесиб ўтди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини 3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси кесиб ўтди

Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июль куни фуқароларимизнинг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020 йил 8 июль куни кечқурун ва 9 июль куни “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқароларимиз ўтказилган.

Айни пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти, дейилади Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабарида.
 
Бизни Facebook тармоғида кузатиб боринг

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.