Қозоғистонда Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилишидан кўрилган зарар ҳисобланди
Қозоғистонда Ўзбекистоннинг Сардоба сув омбори дамбаси ўпирилишидан кўрилган дастлабки зарар ҳисобланди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар 404 млн тенгени ташкил қилади. Қайд этиб ўтамиз, сув тошқинидан Қозоғистоннинг Туркистон вилояти жабрланган.
1 майдна 2 майга ўтар кечаси ушбу аҳоли нуқталаридан 5 минг 400 нафар киши эвакуация қилинган, 3 майга келиб эвакуация қилинганлар сони умумтаълим мактаблари базаларидаги эвакуация пунктларида 10 минг нафаргача ошган.
Айни пайтда Туркистон вилоятининг Мақтаарал туманида 4 та аҳоли пункти – Жана-Турмис (46 та уй), Женис (130 та уй), Фирдоуси (250 та уй) ва Оргебас (194 та уй) қўрғонлари сув остида қолган. Жами, акимат маълумотларига кўра, сув тошқинидан 620 та уй жабрланган.
Туркистон вилояти қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Турганбек Оспановнинг қайд этишича, айни пайтда 3601 гектар ердаги экинлар қув остида қолган: дастлабки ҳисоб-китобларга кўра зарар 404 млн тенгени (қарийб 955 минг доллар) ташкил қилади.
Бу орада Туркистон вилояти акими Умирзақ Шукеев Мақтаарал туманида сув тошқини масалаларини бартараф этиш учун Ўзбекистоннинг Сирдарё вилоятига жўнаб кетган.
Бош саҳифадаги фотосурат: ratel.kz
Шарҳлар