“Республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати. Қўлда тўқилган гиламларни экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларини 50 фоизигача миқдорда компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш механизми татбиқ этилади.
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 январдан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш “Ўзбекчорванасл” агентлиги томонидан амалга оширилади.
Қарорга кўра, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида “меринос” зотли қўй ва “ангор” зотли эчкилар етиштириш хўжаликларига тегишлича яйлов ер майдонлари ажратилади. 2021 йил 1 январга қадар тоғолди яйловлар учун қурғоқчиликка чидамли озуқа экинларнинг бирламчи уруғчилиги ташкил этилади.
2020 йил 15 июлдан бошлаб “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳини харид қилиш учун харажатларга – ҳар бир дастгоҳ учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (2 млн 230 минг сўм) миқдорида субсидиялар ажратилади.
2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида Тошкент шаҳрида шарқона қўлда тўқилган гиламлар (Hand-made Oriental Carpets) халқаро фестивали ўтказилади.
2020 йил якунига қадар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида туристлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари ҳудудларида қўлда тўқилган гиламлар кўргазма-савдо расталари (дўконлари) ташкил қилинади. Шунингдек, “гилам тарихи” (“The history of carpet”) QR-кодлар бўйича ҳар бир гиламнинг тўқилиш жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароити ҳамда шу каби маълумотларни ўзида мужассам этган мобиль иловалар ишлаб чиқилади.
29 июнь 2020 105 0
Қўлда тўқилган гиламлар экспортида субсидиялар харажатларни 50% гача қоплайди
Комментарии (0)
-
Йўл-патруль хизмати инспекторларининг пиёда хизмат олиб боришидаги камчиликлар ҳақида кўп йиллардан буён айтиб келинмоқда27 янвuary 2021 16 0
-
Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида шундай маълумотлар келтирилди27 янвuary 2021 20 0
-
Тошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирдиКўпгина мамлакатларда одамлар метрога шахсий автомобилида келади, уни метро ёнидаги парковкага қўяди ва йўлини жамоат транспортида давом эттиради, - дейди Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бўлим бошлиғи27 янвuary 2021 23 0
-
Ашёвий далил сифатида $410 минг олиб қўйилган27 янвuary 2021 23 0
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:33 0
-
Ҳодисалар27 янвuary 202119:04 0
-
ҲодисаларТошкент транспорт бошқармаси метро бекатлари ёнида парковкалар яратиш бўйича режалар ҳақида билдирди27 янвuary 202118:16 0
Мулоҳазавсе
Биз Facebook дамиз
Чтобы оставлять комментарии, авторизуйтесь с помощью: