Рекламачилар дарахт кесувчилар устидан шикоят қилишди

Рекламачилар дарахт кесувчилар устидан шикоят қилишди

Ўзбекистон Коммуникацион агентликлар уюшмасининг (ЎКАУ) раиси Алишер Нажмитдинов ЎКАУ мутахассислари аҳолидан тушган шикоятларни текширганини билдирди. Барча фактлар тасдиқланди. Ҳақиқатдан ҳам қатор ҳолатларда реклама материалларининг кўринишига халақит берувчи дарахтлар кесилгани аниқланди.
 
Уюшма бундай ваҳшиёна ҳаракатларни қоралади ва тегишли фотоматериалларни ваколатли органларга юборди.

«Шуни айтишим мумкинки, Уюшма оддий бизнес юритиш этикасига амал қилмайдиганларни яшириб ўтирмайди», – дейди ЎКАУ раиси.

Дарахтларнинг учларини кесиш  билан боғлиқ воқеалар ЎКАУ вакиллари томонидан Чехов кўчасида қайд этилган. Шикоятларда сўз борган айрим ташқи реклама операторларининг манфаатларида дарахатларни тўлиқ кесиб ташлаш фактларига ҳозирда аниқлик киритилмоқда.

фотосурат: “Фергана”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.