Reuters: PetroChina шартномаларни тўхтатмоқда, Ўзбекистон изоҳ бермаяпти

Reuters: PetroChina шартномаларни тўхтатмоқда

PetroChina айрим газ шартномаларини тўхтатмоқда, чунки коронавирус талабни йўқ қиляпти. Бу ҳақда Reuters ўз манбаларига таянган ҳолда хабар беради.
«Ўзбекнефтгаз» давлат энергетика компаниясининг вакили ушбу масала бўйича изоҳ бермади, дейилади нашр тарқатган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил сентябрь ойида “Ўзбекнефтгаз” ва Хитой миллий нефт-газ корпорацияси (CNPC) (PetroChina она компанияси) Тошкентда ўзбек газини етказиб бериш, шу жумладан “Ўзбекистон-Хитой” газ қувурининг тўртинчи шохи орқали етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказганди.

Айтиш жоизки, Хитой газ ва суюлтирилган табиий газ бўйича дунёдаги энг йирик импортчилардан бири ҳисобланади, шу боис трейдерларнинг фикрича, харидларнинг ҳар қандай бекор қилиниши нархларга катта таъсир кўрсатади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.