Россия компанияси Самарқанд учун яқин ярим йилга мўлжалланган транспорт мастер-режасини амалга оширмоқда

Simetra компаниясининг ривожланиш бўйича директори  Кристиан Бёттгер Самарқандга ишчи ташриф билан келиб, транспортни ривожлантириш мақсадларини белгилаб олиш учун юқори даражадаги бир нечта расмий учрашувда қатнашди. Ташриф чоғида Simetra компанияси Самарқанд учун яқин ярим йилга мўлжалланган транспорт мастер-режасини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа муҳокама қилинди, дейилади компания сайтида.
 
Кристиан Бёттгер лойиҳа буюртмачисининг вакиллари – Транспорт вазирлигининг транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази директори Мурод Обидов ва Самарқанд вилоят ҳокими Бобурмирзо Облақулов билан учрашди. Учрашувларда Самарқанд вилоят Транспорт департаментининг директори Инатилла Хамраев ҳам қатнашди. Шунингдек Ўзбекистон транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов билан ҳам Ўзбекистонда шаҳарларни транспорт борасида ривожлантирилиши бўйича учрашув ўтказилди. 

«Ҳозир SIMETRA жамоаси лойиҳани амалга оширишга киришган бўлиб, у бўйича ишлар август ойи охиригача давом этади. Биринчи босқичда мутахассисларимиз дала тадқиқотларини тайёрлайди ва ўтказади – бошланғич маълумотларни тўплайди», – қайд этилади хабарда.

Лойиҳанинг бажарилиш жараёни махсус ахборот сайтида ёритиб борилади. Сайт ўзбек ва рус тилларида ишлайди.

Компания сайтида қайд этилишича, Simetra мутахассислари йирик транспорт моделларини яратишда қатнашган, хусусан: Москва ва Москва агломерацияси, Санкт-Петербург, Алмати, Киев, Твер области, Перм ўлкаси, Москва области, Ростов области ва Россиянинг яна бир қатор шаҳарлари ва европа қисмидаги ҳудудларининг комплекс модели.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.