Россия телеканали Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали қандай кўринишда бўлишини кўрсатди

Урганчда ўрнатиладиган Жалолиддин Мангуберди ҳайкали россиялик ҳайкалтарошлар томонидан яратилмоқда. Ҳайкал бронзадан ясалади, дея хабар беради 360 телеканали.

Ҳайкалнинг баландлиги асоси билан бирга 25 метрни ташкил қилади.

«Ундан фақат Мўғилистондаги от катта, Чингизхон билан бирга унинг баландлиги 50 метрни ташкил қилади, аммо у бронзадан эмас. Шундай экан, ҳайкал Гиннес рекордлар китобида бронзадан ясалган катта от сифатида қайд этилади», – дейилади репортажда.

«Биз Туркия учун сал кичикроқ ўлчамдаги отни ясагандик, – дейди “Лит Арт” МЧЖ бош директори Александр Устененко. – Улар (ҳукумат) шу отни кўрган бўлса керак, ундан ҳам каттасини қила олишимиз мумкин, деб ўйлашган». 

Телеканал маълумотларига кўра, ҳайкал лойиҳаси устида икки йил ишланган, лойиҳанинг якуний вариантини шахсан Ўзбекистон президентининг ўзи маъқуллади.


 
Ҳайкалнинг умумий оғирлиги  тоннадан ошади, ҳайкал Ўзбекистонга қисмларга ажратилиб поездда олиб келинади.

«Лит Арт» МЧЖ маълумотларига кўра, бронза ҳайкалнинг нархи бадиий ишларга, ҳайкал ҳажми ва ўлчамига, буюртманинг қай даражада тез бажарилишига боғлиқ. Металлнинг оғирлиги, ҳайкални деталларга ажратиш, қўшимча элементлар сони ҳам ҳисобга олинади. Компания прайсига мувофиқ, бронза ҳайкалнинг базавий қиймати – 1,2 млн рубль, млн рубль, тўлиқ қиймати – 2,2 млн рубль.


 
Эслатиб ўтамиз, Урганч шаҳрининг марказида янги бош майдон барпо этилади, унинг остидан автомобиль туннели ўтказилади. Майдонга Жалолиддин Мангуберди ҳайкали ўрнатилади. Қурилишни Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида якунлаш режалаштирилган. Лойиҳа қиймати қанча экани номаълум.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.