Россия ва Ўзбекистон «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳақида келишиб олди
Россия ва Ўзбекистон ҳукумати «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни республикада маҳаллийлаштириш ҳақида келишиб олди. Ҳозирнинг ўзидаёқ Ўзбекистон томони препаратни чиқариш учун майдонча ажратди, деди “РИА Новости” агентлигига Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.
Мурашко жума куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб, президент Шавкат Мирзиёев билан учрашди.
«Россия Федерация президенти Владимир Владимирович Путин ва Ўзбекистон президентининг топшириғи доирасида "Спутника V" вакцинасини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш (Ўзбекистонда – муҳаррир) ҳақида келишиб олдик», – деди Мурашко учрашув якунлари бўйича.
Фотосурат: Reuters
Улашиш:
Шарҳлар