Россияда конда юз берган ёнғин оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Россияда конда юз берган ёнғин оқибатида уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ёнғин 8 декабрь куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 6.45 да Ямал-Ненецк автоном округининг Тазовский районидаги Пякяхин конида содир бўлган. Унинг натижасида уч нафар Ўзбекистон фуқароси – А.Э., Э.Д. ва А.С. ҳалок бўлган, Т.А. куйиш жароҳатларини олиб, касалхонага ётқизилган, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

Ўзбекистон ФВВнинг хабарида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар «Строй Проект Сервис» ташкилотида ишлаганлари маълум қилинади. Ёнғин сабаби номаълум.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.