Самандқандда мансабдор шахслар 5,4 млрд сўмни талон-тарож қилган
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширув давомида “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ мансабдор шахслари электротехника жиҳозларини сотиб олишда 5,4 млрд сўм бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланди.
Бундан ташқари, жамият мансабдорлари томонидан “Ўзэлектроаппарат-Электрошчит” АЖ ва “Тошэлектроаппарат” МЧЖлардан тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилинган трансформатор подстанцияларининг нархларига нисбатан трансформатор подстанцияларини 1,3 млрд сўмга бошқа корхонадан қиммат нархда сотиб олиниб, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан «Самарқанд ҲЭТК» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Шарҳлар