Самарада қолиб кетган ўзбекистонликларнинг фақат 10% шу ерда ишлашга рози бўлди
Ватанига қайтиш умидида Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланган ўзбекистонликларга Самара области ҳокимияти яшаш жойи в иссиқ овқат билан иш таклиф қилди. Таклифни 25 киши қабул қилди.
Бу ҳақда «Фергана» нашри Ўзбекистоннинг Қозондаги Бош консуллигига таянган ҳолда хабар беради. Ушбу консуллик округига Самара, Оренбург облстлари ва Россиянинг бошқа қатор ҳудудлари киради.
Жами Самара областининг Большечернигов районида чегара яқинида 280 га яқин Ўзбекистон фуқароси тўпланиб қолган. Ҳудудда ишга жойлашишни рад этган фуқаролардан Бош консуллик ходимлари ўзларининг вақтинчалик ёки доимий яшаш жойларига қайтишни ва чартер рейсларини кутишни сўраган. Дипломатик миссиянинг қайд этишича, 18-19 май кунлари ўзбекистонликларни автобуслар ёрдамида чегарадан олиб ўтиш ишлари истисно тариқасида амалга оширилган, бундай акцияни такрорлаш бошқа режалаштирилмаяпти.
Бундан олдин Қозоғистон томонидан тақдим этилган автобусларда 1200 нафар ўзбекистонлик чегарадан олиб кетилган эди.
Шарҳлар