Самарқанд каналларида сув бинафшаранг-кўк рангга бўялди

Бугун 7 май куни вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Самарқандда ғалати ҳодисани қайд этди. Сиёбча ва Чашма каналлари қўшилган нуқтадаги сув бинафшарангга бўялган, дея хабар беради Самарқанднинг Ovozi нашри.
 

Фотосурат: Ovozi.uz
 
Ҳозирча сув артерияларига ифлослантирувчи моддалари жуда кўп бўлган канализацион оқова сувлар тушганлиги аниқланган. Ушбу фавқулодда ҳодисанинг сабабларини ўрганувчи гуруҳ шакллантирилди.
 
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Самарқанд вилоят сув таъминоти МЧЖга тегишли бўлган СП-3 канализацион насос станцияси авария ҳолатида эканини тушунтирди. Айни пайтда қўшимча тергов ишлари олиб борилмоқда.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.