Самарқанд ва Андижон кириш ва чиқиш учун ёпилмоқда

Самарқанд ва Андижон кириш ва чиқиш учун ёпилмоқда

27 март соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд ҳар қандай транспорт воситалари (автобуслар, микроавтобуслар ва енгил автомобиллар) кириши ва чиқиши учун ёпилади, дея хабар беради Самарқанд вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати.
 
Кириш ва чиқишга чеклов юк ташувларига тааллуқли эмас. Шаҳарга шу ерда доимий истиқомат қилувчи фуқаролар, давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг раҳбарлари ва ходимлари, тиббий ходимлар, Давлат санитария-эпидемиологик назорат маркази ходимлари ҳамда эпидемияга қарши вилоят фавқулодда комиссиясининг махсус топшириқлари асосида туманларга бириктирилган масъул шахслар кириши мумкин.
 
Бундан ташқари, 27 март соат 6:00 дан бошлаб шаҳарда трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

Худди шундай чораларни Андижон вилоят маъмурияти ҳам кўрмоқда. Шаҳар 27 март соат 00:01 дан кириш ва чиқишга ёпилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.