Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари: “Ишратхона” тарихий ёдгорлиги хорижликларга берилмайди
Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида “Ишратхона” ёдгорлиги Испаниянинг Paradores компаниясига берилмаслигини билдирди.
«Ушбу компания билан музокаралар бевосита менинг иштирокимда ўтказилди, унда ушбу объектни Paradores компаниясига бериш бўйича гап бўлмади. Музокараларнинг мақсади Самарқанднинг тарихий зонасида меҳмонхона ишини тўғри ривожлантириш бўйича маслаҳатлардан иборат бўлди, чунки Paradores ушбу йўналишда ташкилотлар ва мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш тажрибасига эга», – дея қайд этади Нуруллаев.
Жамоатчилик ташвишланишига Давлат туризм қўмитасининг пресс-релизи сабабчи бўлган. “Испания компаниясининг вакиллари билан учрашув давомида Paradores аналоги каби меҳмонхоналар ташкил қилиш учун оптимал тарзда мос келадиган қадимий шаҳарлардаги иккита объект қайд этилди. Бу Самарқанддаги Ишратхона ёдгорлиги ва Бухородаги Тошсарой. Меҳмонхоналарни яратиш жараёни меъморий ёдгорликларнинг дастлабки кўринишини тиклашни ва уларни меҳмонхонага айлантиришни кўзда тутади”, – дейилади хабарда.
Шарҳлар