Самарқанд вилоятида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш бўйича 177 та амалдор жавобгарликка тортилди
Самарқанд вилоятида 2020 йил давомида ва жорий йилнинг дастлабки ойларида мансабдор шахслар томонидан бюджетдан 20,9 млрд сўм талон-тарож қилинган. бу ҳақда “Новости Узбекистана” Zarnews нашрига таянган ҳолда хабар беради.
Прокуратура маълумотларига кўра, жавобгарликка 177 нафар амалдор жалб этилган. Бюджет маблағларини талон-тарож қилишлар сони бўйича соғлиқни сақлаш соҳаси етакчилик қилмоқда – бу ерда 31 та ҳуқуқбурзарлик ҳолати аниқланган.
Халқ таълими ва ички ишлар соҳаси тизимида 18 тадан талон-тарож жинояти содир этилган, мактабгача таълим соҳасида эса бу кўрсаткич 16 та ҳолатни ташкил қилади.
Банк соҳасида бюджет маблағларини талон-тарож қилиш бўйича 9 та ҳолат, олий таълим соҳасида ва Мажбурий ижро бюросида 6 та ҳолат, солиқ соҳасида 4 та ҳолат, адвокатурада 1 та ҳолат аниқланган. Яна 62 та ҳолат бошқа ташкилотларга тўғри келади.
Вилоят прокуратураси ходимлари томонидан 93 та жиноят иши очилган ва бюджетга 8 млрд 510 млн сўм қайтарилган.
Бош саҳифадаги фотосурат: Zarnews
Шарҳлар