Самарқанд вилоятида мактаб директорининг ўринбосари ўқувчиларни ҳашарга жалб этгани учун 15 млн сўм жаримага тортилди
Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида 13-сонли мактабнинг 5-8 синф ўқувчилари ҳашарга жалб этилган. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат инспекцияси ушбу ҳолатни текширганини билдирди, деб ёзади Daryo нашри.
Текшириш жараёнида 13-умумий ўрта таълим мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Нафиса Исматуллаева 2020 йил 5 декабрь куни 5 ва 8-синф ўқувчиларини мактаб ҳудудини ободонлаштириш ишларига жалб қилиб, ҳашар ташкил этганлиги аниқланди.
2021 йилнинг 29 январь куни мазкур мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмида (вояга етмаганларни меҳнатга мажбурлаш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги сабабли базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 баробари (15 миллион 610 минг сўм) миқдорида жаримага тортилди.
Шарҳлар