Самарқанд вилоятида пахта режасини ошириб бажаргани учун фермерга автомобиль совға қилинди
Қишлоқ хўжалик ишчиси кунида Саамрқанд вилоятининг Пастдарғом туманида фермерга «Нексия-3» автомобили совға қилинди. Бу ҳақда STV телеканали хабар беради.
Янги автомобиль калити “Сарбон Н.И.Эргашов” фермер хўжалигининг раҳбарига топширилди. У туманда биринчи бўлиб шартнома шартларини бажарди, яъни шартномадаги 597 тонна ўрнига 677 тонна пахта топширди.
Туман ҳокими Шунқор Худойбердиев сўзга чиқар экан, тўпланган фермерлар, боғбонлар ва чорвадорларни табриклади.
Улашиш:
Шарҳлар