Самарқанд вилоятида туман ҳокимлиги олдига мингдан ортиқ қўй ҳайдаб келинди

Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи фуқаролар маҳаллий чорвачилик кластери билан боғлиқ масалани ҳал қилиш илинжида Нуробод туман ҳокимлиги биносига қўйлар подасини ҳайдаб келди. Бу ҳақда Sputnik нашри вилоят ИИБга таянган ҳолда ёзади.


 
Идора маълумотларига кўра, олдинроқ Республика ипакчилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси «СП Люкс» кластерига 197 минг гектар ерни ажратганди. Бироқ кластер раҳбарияти 1 450 та қўйни етиштириш учун «Сохибкор хожиакбар» фермер хўжалиги билан яна 834 гектар ерни 49 йилга ижарага беришга шартнома тузган.

Бироқ ушбу ҳудудда олти минг бош чорва боқа бошлашган. Ушбу ҳолат “Қиличли” маҳалласи аҳолисининг норозилигини келтириб чиқарган. 6 апрель куни кундузи шу муносабат билан маҳаллий аҳолининг чорваси учун ем-хашак базаси етишмовчилиги муаммосига ҳокимликнинг эътиборини тортиш учун улар 1 450 та қўйдан иборат подани туман маъмурияти биноси олдига ҳайдаб келган.

Шу куни туман ҳокими, ИИБ бошлиғи, «СП Люкс» раҳбари ва маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказилган. «Сохибкор хожиакбар» фермер хўжалиги билан тузилган кластер шартномасини бекор қилиш топширилган. Туман раҳбарияти ушбу жараённи назорат қилишга кўрсатма берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.