Самарқанд вилоятида яна бир “чиройли” авторақам сотиб олинди
6 январь куни ўтказилган автомобиль рақамларини сотиш бўйича онлайн-аукционда яна бир рақам 250 млн 875 минг сўмга сотилди.
Kun.uz маълумотларига кўра, Самарқанд вилоятининг ҳудудий кодига эга 30 О 010 ОО рақамининг бошланғич нархи 66 млн 900 минг сўмни ташкил қилган. Харидорлар уни тўрт бараварга оширган.
Аввалроқ авторақамлардан бири рекорд 596,5 млн сўмга баҳоланганди, унинг ҳудуди коди ҳам Самарқанд вилоятига тегишли эди.
Улашиш:
Шарҳлар