Самарқанд яқинида 87,4 млн еврога қуёш электр станцияси қурилади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Европа инвестицион банки (ЕИБ) ва PROPARCO  Ўзбекистонда қуёш электр станциясини қуриш учун 87,4 млн евро ажратмоқда. Ушбу маблағларга Самарқанд яқинида қуввати 100 МВт бўлган қуёш электр станцияси қурилади ва ишга туширилади. Бу ҳақда Anhor.uz нашрига ЕТТБ хабар беради.
 
Молиялаштириш пакети Tutly Solar LLC лойиҳа компанияси томонидан тақдим этилади, у тўлиқ Франциянинг тикланадиган энергия манбаларидан (асосан қуёш ва шамол) олинадиган электр энергияси ишлаб чиқарувчиси (IPP) Total Eren компаниясига тегишли. Пакет ЕИБнинг 43,7 млн евро миқдоридаги кредитидан ва ЕТТБ ҳамда PROPARCO томонидан тахминан 21,8 млн.дан ажратиладиган  иккита кредитидан иборат бўлади. 

«Бу мамлакатда хусусий тикланадиган илк энергетика лойиҳаларидан бири ҳисобланади. У айни пайтда асосан қазиб чиқариладиган ёнилғида ишлайдиган электр станциялари кўп бўлган Ўзбекистондаги энергетика балансини диверсификациялашга ҳамда генерацияловчи қувватларни оширишга ва энергияга бўлган ошиб бораётган талабни қондириш учун электр энергияси етказиб берилишининг ишончлилигини оширишга ёрдам беради. Лойиҳа амалга оширилганидан сўнг CO2 эквивалентида 160 000  тонна иссиқхона газларининг ҳар йиллик ташланиши қисқаради ва Марказий Осиёнинг аҳолиси зич мамлакатларида қўшимча равишда 270 ГВт-соат  электр энергияси ишлаб чиқарилади».

Электр станцияси ишга туширилганидан кейин Tutly Solar компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергияси 25  йилга тузилган электр энергиясини харид қилиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖга сотилади.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.