Самарқандда 26 млрд сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги учун 246 киши жиноий жавобгарликка тортилди
Вилоят прокурори Равшан Машариповнинг маълум қилишича, 26 млрд сўм бюджет маблағларини талон-тарож қилганлиги учун 246 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган, 2 249 нафар шахсга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Бу ҳақда "Дарё" нашри ёзади.
Маълумотларга кўра, Пенсия жамғармасининг Тойлоқ туман бўлими мансабдор шахслари ноқонуний равишда 10 ҳолатда 111 млн сўмлик пенсия маблағларини пластик картага ўтказиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Хабарда айтилишича, вилоят Миллий банкида ишлаган А.Б. банк омонатчиларининг ҳисоб рақамидан жами 90 ҳолатда 7,7 млрд сўм, 607 минг доллар ва 1461 евро омонат маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
«Ипотека банк» Кўксарой филиали «Жума» мини-банки мудири Ч.Ч. банкнинг бошқа мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, давлат дастури асосида балиқчилик ва тадбиркорлик учун ажратилган 6 млрд 995 млн сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилганлиги айтилди.
Шарҳлар