Самарқандда божхоначилар 48,4 млн сўмлик дориларнинг ноқонуний савдосига чек қўйди
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрида олиб борилган тезкор тадбир давомида “Улуғбек” авто тураргоҳ ҳудудида Ўзбекистон фуқароси М.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилди.
Автомашина юкхонасидан йўловчи Н.С.га тегишли бўлган полиэтилен пакетларда 50 дона “Слидерон”, 100 дона “Stanhep” номли дори воситалари, 172 дона кўзойнак, 50 дона “RECYCLABLE” номли ва 51 дона “Face Shield” номли ҳимоя шлемлари, 489 дона “VIRUS SHUT OUT” номли ҳамда 31 дона “VIRUS BLOCKER DISINFECTION CARD” номли блакаторлар борлиги аниқланди.
Умумий қиймати 48 миллион 485 минг сўмлик ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шарҳлар