Самарқандда фирибгар Миллий Гвардияга ишга киритишни ваъда қилиб 27 минг доллар олган
17 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан пул эвазига Миллий гвардияга ишга жойлаштиришга ёрдам беришни ваъда қилган фигирбгар қўлга олинди. Бу ҳақда Samcity нашри хабар беради.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига фуқаро С.Б. (2000 йилда туғилган) мурожаат қилиб, 2020 йил январь ойида унинг ургутлик таниши У.Ш. Миллий гвардиянинг Самарқанд ҳудудий бошқармасида раҳбар лавозимда ишлайдиган таниши Л. орқали Миллий гвардияга пул эвазига ишга жойлаштиришни ваъда қилганини айтган. Шу йилнинг январь-июль ойларида фуқаро С.Б. ўзининг таниши У.Ш.га 27200 доллар миқдорида пул берган. Охир-оқибатда У.Ш.уни ишга жойлаштирмасдан яна 300 доллар сўраган.
Фуқаро У.Ш. (1998 йилда туғилган) фуқаро С.Б. дан 300 доллар олаётган вақтда қўлга тушди.
Маълум бўлишича, фуқаро У.Ш.нинг Миллий гвардияда ҳеч қандай таниши бўлмаган. У ўзини фуқаро Л. деб танитган ҳолда С.Б.га ўзи бошқа рақамдан овозини ўзгартириб қўнғироқ қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноий кодекснинг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 211-моддаси (Пора бериш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Шарҳлар