Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида карантин мужмуаси барпо этилади

Самарқандда ҳарбий шаҳарча ҳудудида карантин мужмуаси барпо этилади

Самарқанд шаҳрида жойлашган ҳарбий қисмнинг бўш турган 18 гектар ер майдонида 100 ўринли замонавий шифохона мажмуаси қурилиши бошланди.

Турли хасталиклар, жумладан юқумли касалликларга чалинган беморларни даволашга мўлжалланган шифо маскани бугунги кун талаблари асосида бунёд этилиши, даволаш ва реанимация бўлимлари ташкил этилиши кўзда тутилган.  Шунингдек, бу ерда тиббиёт ходимлари учун турар жойлар қурилади, қайд этади ЎзА.
 
Бош пудратчиси “Бунёдкор обод Пастдарғом” давлат унитар корхонаси бўлган мажмуани бир ой давомида қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур ҳудудга туташ ҳарбий шаҳарчадаги 9 гектар майдонда 1000 ўринли карантин комплекси қурилиши бошланди. Айни пайтда бу ерга “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти томонидан контейнерлар келтирилмоқда. 

Мазкур тиббий муассасалар келгусида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тасарруфига ўтказилиши белгиланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.