Самарқандда қиймати $100 млн бўлган Ko’k-saroy Auto Mall қурилиши бошланди

Самарқандда қиймати $100 млн бўлган Ko'k-saroy Auto Mall қурилиши бошланди

Самарқанд шаҳри кунида қиймати 100 млн доллардан ортиқ бўлган Ko'k-saroy Auto Mall кўламли лойиҳаси қурилиши остига “капсула” қўйилди. Бу ҳақда Samcity.uz хабар беради.

Расмий маросим чоғида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва лойиҳа асосчиси Nurli kelajak ishonch xizmati МЧЖ раҳбари Акбарали Қаюмов “самарқанд қоғозида” имзо чекишди ва лойиҳа қурилишининг фундаменти остига “капсула” қўйишди.


Фотосурат: Samcity.uz

Лойиҳанинг умумий майдони қарийб 70 га ни, савдо марказининг майдони эса 4 га ни ташкил қилади. Бу ерда 2200 та дўкон қурилиши режалаштирилган. Лойиҳа 10 минг кишини иш билан таъминлайди. Савдо марказидан ташқари бу ерда қурилиш материаллари заводлари, автосалонлар ва автосервислар жойлашади.

Лойиҳа 2022 йилнинг биринчи чорагида якунланиши қайд этилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.