Самарқандда Суриядаги жангариларга қўшилишга уринишда гумон қилинаётган 14 киши қўлга олинди

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Самарқандда 14 кишини қўлга олинди, улар Сурияда жанг қилаётган террорчилик гуруҳларининг жангариларига қўшилишга уринишда гумон қилинмоқда, деб ёзади Sputnik нашри.
 
«Самарқанд вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари тезкор тадбирлар жараёнида Самарқандда 14 кишидан иборат гуруҳнинг фаолиятига чек қўйди», — дейилади республика ИИВнинг хабарида.

Идора тарқатган маълумотларга кўра, оператив тадбирлар давомида қўлга олинганлар ижтимоий тармоқлар орқали Сурия ва Яқин Шарқдаги террорчилик гуруҳларининг таъсири остига тушиб қолганлиги, террорчиларнинг сафига қўшилишни ният қилганлиги аниқланган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди, тергов олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.