Самарқандда янги қурилган уйларнинг пайчилари режалаштирилаётган бузилишлардан хабари йўқ
Самарқанднинг ЮНЕСКО томонидан муҳофаза қилинадиган тарихий қисмида қонунга зид равишда қурилган ўнлаб янги қурилган уйлар биринчи инстанция судларининг қарори билан қисман бузилади. Бу ҳолат Anhor.uz таҳририятига берилган расмий ҳужжатлар билан тасдиқланмоқда.
Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раислигида шу йил 22 августда ўтказилган йиғилиш баённомасига кўра, шаҳарнинг тарихий қисмида ноқонуний қурилган бинолар сони 251 тага етган, бундан икки йил олдин эса уларнинг сони 159 та эди.
Ноқонуний қурилган бинолар орасида суд органлари томонидан юқори қаватларини қисман бузиш тўғрисида қарор қабул қилинган кўп қаватли уйлар ҳам бор.
Ушбу маълумотларни берган манбанинг сўзларига кўра, ушбу бинолар қурилишига пул берган пайчилар хонадонларининг бузилишидан хабари йўқ.
“Юқори қаватларни бузиш ҳақидаги суд қарорлари харидорларга маълум қилинмаган. Шунингдек судлар бузиш ҳақида қарорлар қабул қилинаётган пайтда пайчиларга улар тўлаган пулларни қайтариш ҳақида хусусий ажримларини чиқармаган” – дейди исми номаълум бўлиши қолишини истаган манба.
Шу муносабат билан сентябрь ойида Наманганда ўзини-ўзи ўқиб юборган аёл билан боғлиқ ҳолатни эслатиб ўтишни истардик. Ўшанда аёл фирибгарлик қурбонига айланган. Марҳуманинг оиласи икки йил олдин 13 минг долларга у й сотиб олган, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро суди эса уларни бу уйдан мажбурий кўчириш ҳақида қарор чиқарган.
Самарқанд шаҳар прокуратураси Anhor.uz таҳририятининг харидорлар манфаатларининг ҳимоя қилиниши масаласи борасидаги расмий сўровига бузилиши керак бўлган уйлардан хонадон харид қилган фуқаролар суд органларига мурожаат қилиши керак деган жавобни берди. «Судлар томонидан бузилиши белгиланган кўп қаватли уйларда яшайдиган фуқароларга тугишли хабарномалар юборилган. Бундан ташқари, фуқаролар томонидан олдин тўланган пул бадалларининг қайтарилиши учун улар ўзларидаги мавжуд ҳужжатларнинг ҳаммасини илоқа қилган ҳолда фуқаролик тартибида судга мурожаат қилишлари зарур» – дейди шаҳар прокурори Дилмурод Сайидқулов.
Таҳририят ушбу масаланинг ижтимоий аҳамияти туфайли биринчи инстанция судлари томонидан қисман бузилиши белгиланган уйларнинг рўйхатини эълон қилишга қарор қилди:
Самарқанд вилоят маъмуриятининг расмий ахборотига кўра биринчи инстанция судларининг қарори бўйича қуйидаги уйлар қисман бузилади:
1. А.Темур кўчаси 69 (Қурувчи: “Magiya Serebra” МЧЖ)
2. К.Отатурк кўчаси 4 (Қурувчи: “Бўрон қурувчи сервис” МЧЖ)
3. Лутфий кўчаси 70 ва 72 (Қурувчи: “Бўрон қурувчи сервис” МЧЖ)
4. Дагбитская кўчаси 24 (Қурувчи: “Samarqand Plaza” ХК)
5. Рудакий кўчаси 179 (Қурувчи: “Indigo Sand Trade” МЧЖ)
6. Озод Шарқ кўчаси 50 (Қурувчи: ИТКХК “Samarqand Chinor Qurilish”)
7. Ўзбекистон кўчаси 65 (Қурувчи: “Зафар Шаҳрам Бунёдкор” МЧЖ)
Шарҳлар