Самарқандда йўлни кенгайтириш учун 30 га яқин дарахт кесилади

Самарқандда Бўстонсарой  (Охунбобоев) кўчасини реконструкция қилишда дарахтларни кесиш ва бошқа жойга кўчириб экиш режалаштирилмоқда.  Режага кўра йўл олти полосали қилинади. Бу ҳақда Samcity хабар беради.
 
Ушбу кўчада 29 та дарахтни кесиш режалаштирилган. Бу дарахтларга ҳозирнинг ўзидаёқ махсус белгилар қўйилган.

Бундан ташқари, ихтисослашган техника ёрдамида 23 та унча катта бўлмаган дарахтни кўчириб экиш режалаштирилмоқда. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси департаментининг раҳбари Дилмурод Рўзибоев дарахтларни кўчириб экиладиган жой сифатида Мирзо Улуғбек номли боғ ҳудуди белгиланганини қайд этади.
 
Нашрнинг қайд этишича, Бўстонсарой кўчасида жойлашган Қардошлик қабристони қаршисидаги кўприк ёнида вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассисларининг саъй-ҳаракатлари билан ахлаттепалик ўрнида экологик боғ яратилганди. Бироқ кўча кенгайиши муносабати билан кўприкни ҳам кенгайтириш мўлжалланмоқда. Дилмурод Рўзибоевнинг сўзларига кўра, боғда қанча дарахт кесилиши ҳозирча номаълум.

Бўстонсарой кўчаси реконструкция қилинганидан кейин бу ерда комплекс ободонлаштириш ишлари ўтказилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.