Самарқандда жамоат транспорти ишга тушганидан кейин 7 та йўналиш бўйича автобуслар фаолияти тикланмади

Самарқандда жамоат транспорти ишга тушганидан кейин 7 та йўналиш бўйича автобуслар фаолияти тикланмади

12 июнь куни Самарқандда жамоат транспортининг фаолияти тикланди. Айни дамда 54 та автобус йўналиши ўрнига 47 та йўналиш ишламоқда, дея хабар беради “Самаркандский вестник” нашри.
 
Ҳар бир рейс якунида салонни дезинфекциялаш мажбурияти ҳайдовчиларнинг зиммасига юклатилди. Нашрнинг қайд этишича, ҳайдовчиларнинг ҳаммасида ҳам пуркагичли дезинфекциялаш воситаси мавжуд эмас. Ўз навбатида шаҳар аҳолиси автобуслардаги тиқилинчлардн шикоят қилмоқда.

– Автобуслар ишга тушган илк куни эрталаб танишларимникигача боришга қарор қилдим, аммо шу заҳоти бундан афсусландим: 27-автобус салонни йўловчиларга тиқиб тўлдирмагунча йўналишга чиқмади, – дейди шу ерда истиқомат қилувчи Хуршида Эрназарова. – Ҳайдовчи кўпроқ пул ишлашдан манфаатдор эканини тушунаман, аммо карантин даврида қоидаларга амал қилмаслик керакми? Энди ҳар куни эрталаб Қорасув мавзесига ишга ва кечқурун уйга  таксида қатнашга мажбурман. Бу анча қимматга тушяпти, аммо соғлиғим муҳимроқ.

Нашрнинг қайд этишича, ўнлаб автобусларда валидаторлар йўқ.

Бош саҳифадаги фотосурат: “Самаркандский вестник”

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.