Самарқанддаги савдо марказида содир этилган қотиллик видеоси муаллифлари маъмурий қамоққа олинди
Самарқандда савдо марказида содир этилган қотилликни видеога олган ва уни ижтимоий тармоқларда тарқатган уч нафар маҳаллий фуқаро ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Медиазона” хабар беради
Самарқанд вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, 23 ноябрь куни ҳибсга олинган уч нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар тузилган ва улар билан тушунтириш ишлари ўтказилган. Самарқанд шаҳар маъмурий суди уларни маъмурий қамоққа ҳукм қилди.
Samcity нашрининг ёзишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1 моддасига мувофиқ, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни, шунингдек уни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача, мансабдор шахсларга эса юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Бундай модда [130-1] Жиноят кодексида ҳам бор.
Қайд этиб ўтамиз, 20 ноябрь куни 42 ёшли эркак ўз рафиқасини ва унинг жазмани деб ҳисоблаган бир эркакни Самарқанддаги савдо марказида пичоқлаган. Жабрланганларнинг иккаласи ҳам воқеа жойида жон берган. Эркакни ҳибсга олишган ва унга қарши ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Шарҳлар