Санитария-эпидемиологик хизмат ходимларига оғир меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ тўланади
24 апрель куни Ўзбекистон президенти “Коронавирус пандемияси даврида санитария-эпидемиологик хизмат ходимларини янада рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади, дея хабар беради Адлия вазирлигининг матбуот хизмати.
Қарорга мувофиқ Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги ва унинг худудий бўлинмалари ходимларига соғлиқ учун хавфли бўлган ва оғир меҳнат шароитлари учун белгиланган қўшимча ҳақ миқдори мос равишда 15 фоиздан 50 фоизгача ҳамда 40 фоиздан 75 фоизгача оширилади.
Иш ҳафи разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга ошириш билан қўлланади.
Ушбу моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари 2020 йил 16 мартдан республикада коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар расмий тўхтатиладиган ой охиригача амал қилади.
Шарҳлар