Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг фаолиятига халқаро молия институтларининг $194 млн дан ортиқ маблағи йўналтирилади

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг фаолиятига халқаро молия институтларининг $194 млн дан ортиқ маблағи йўналтирилади

Янгидан ташкил қилинган Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга халқаро молия институтларининг 194 млн доллар миқдоридаги маблағи йўналтирилади. Бу ҳақда Газета.uz нашри Ўзбекистон Президентининг 25 июлдаги “Коронавирус пандемиясини сусайтириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик фаровонлиги ва соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига таянган ҳолда хабар беради.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоатчилик соғлиғи хизмати Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекцияси базасида ташкил қилинмоқда.
 
Хизмат ҳузурида бюджетдан ташқари махсус жамғарма ташкил қилинади. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ва Санитария-эпидемиологик назорат давлат инспекциясининг барча бюджетдан ташқари маблағлари қолдиғи тўлиқ янги ташкил қилинган жамғармага ўтказилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизматининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш (қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, юқори технологик ускуналар, аппаратура, жиҳозлар, махсус техника билан таъминлаш) учун молиялаштиришга давлат бюджетидан 1,7 млрд сўм (165 минг доллардан ортиқ) ва Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг маблағлари ҳисобидан 194,5 млн доллар ажратилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.