Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқароси 16-қаватдан қулаб ҳалок бўлди
2020 йил 9 январь куни шаҳарнинг Приморский районида Ўзбекистон фуқароси Р.Х.нинг жасади топилган. Аниқланишича, юртдошимиз қурилаётган объектнинг 16-қаватидан қулаган, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ.
«Регион Online» тарқатган маълумотларга кўра, 47 ёшли эркак бевосита қурилишда яшаган. Россияга Ўзбекистондан 2018 йил апрель ойида келган, Санкт-Петербургда регистрациясиз истиқомат қилган.
Айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар