Сардоба фожиаси бўйича икки киши жавобгарликка тортилди
Сардоба сув омбори билан боғлиқ жиноят иши бўйича икки киши гумондор тариқасида ишга жалб этилган, уларга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилди, дея хабар беради Бош прокуратура.
«Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди, дейилади хабарда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда», – дейилади хабарда.
«Газета.uz» нашрининг маълумотларига кўра, гумондорлар орасида 2018 йил 21 сентябрдан буён «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси қошидаги «Сардоба» сув омбори объектларидан фойдаланиш ва ривожлантириш дирекцияси бошлиғи Фахриддин Данабоев (1987 й. т.) ҳам бор. У Жиноят кодексининг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Бош саҳифадаги коллаж: Kun.uz
Шарҳлар