Сардоба сув омбори бўйича тергов ишларининг муддати уч ой, аммо у узайтирилиши мумкин
Тажрибали юқори малакали терговчилардан иборат тезкор терговчилар гуруҳи ташкил қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура вакили Сардобада ўтказилган пресс-клубда маълум қилди.
Ҳозир бир нечта тахмин кўриб чиқилмоқда: лойиҳалаштиришдаги хатоликлар, қурилиш жараёнидаги хатоликлар ва камчиликлар, фойдаланиш жараёнидаги хатоликлар, табиий офат.
Тергов айбсизлик презумпциясига, ЖПК талабларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда.
ЖПКга мувофиқ тергов муддати уч ойни ташкил қилади, бироқ зарурат бўлганида у 5 дан 7 ойгача узайтирилиши мумкин.
ЖПК талабларига мувофиқ, тергов экспериментлари ўтказилиши, айрим ишлар алоҳида ишга ажратилиши мумкин ва керак.
Жиноятда айбдор бўлган шахсларнинг исмлари ва айбдорлик даражасини фақат суд эълон қилиши мумкин.
Шарҳлар