Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилиши факти бўйича тергов ишлари 5 ойга узайтирилди
Бош прокуратура матбуот хизмати “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.
Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган: лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар, қурилишдаги хато ва камчиликлар, эксплуатациядаги хато ва камчиликлар
Ҳозирги вақтда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахс, жумладан буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК, лойиҳачи “UzGip” МЧЖ, бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК, “Тўпаланг Шеробод” ШК, Сув хўжалиги вазирлиги, Эксплуатация дирекцияси мансабдор шахсларининг бир гуруҳи Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Май ойида мазкур иш бўйича иккита гумондор жалб этилгани ҳақида маълум қилинганди.
Дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.
Telegram каналимизга обуна бўлинг
Шарҳлар