Сардоба сув омборидаги дамба ўпирилишини ДХХ тергов қилади
1 май куни Сардоба сув омбори дамбасининг ўпирилиши туфайли юзага келган сув тошқини факти бўйича Жиноий кодекснинг 207 моддаси 1-қисми (лавозимий совуққонлик) ва 258 модданинг 2-қисми “б” банди (тоғ, қурилиш ёки портлаш хавфи ишлар хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар беради.
Жиноий иш доирасида тергов ҳаракатларини олиб бориш Давлат хавфсизлик хизмати органларига юклатилди.
Улашиш:
Шарҳлар