Сардоба сув омборидаги сув ҳажмини ўтган йилги кўрсаткичгача ошириш режалаштирилди

Қурилиш вазирлигида "Сардоба сув омборини қайта тиклаш режалари ва амалга оширилаётган ишлар" мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди, деб ёзади  UzNews нашри.
 
Унда қайд этилишича, Сардоба сув омборининг жорий ҳолатини ўрганиш ва муҳандислик-қидирув ишлари “ЎзГАШКЛИТИ” ДУК ташкилоти томонидан Россиянинг мутахассислари билан биргаликда олиб борилмоқда.  

«Бугунги кунда сув омборида 230 млн куб сув тўпланди, биз уни тез орада 350 млн кубга етказамиз ва шу билан ўтган йилги тўпланган сув ҳажмига етади», — дейди сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев.

Daryo нашрининг қайд этишича, сув омбори “Ўзбекистон темир йўллари”дан “хавфсиз фойдаланиш учун” Сув хўжалиги вазирлигига берилган.
 
 «17-21 февраль кунлари Қозоғистонлик мутахассислар сув омборида бўлиб, ундан ижобий хулоса билан қайтишди. Улар кейинги жараёнларда ҳам қатнашиш истагини билдиришди. Албатта, бу жараён [тиклаш ишлари] Сирдарё ва Жиззаҳ вилоятлари аҳолси, депутатлар ва ҳудудларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади», – дейди вазирлик матбуот котиби.
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.