Сардоба сув омборидаги ўпирилиш бўйича тўртта тахмин текшириб кўрилмоқда

Сардоба сув омборидаги ўпирилиш бўйича тўртта тахмин текшириб кўрилмоқда

Сардоба сув омборидаги тўғон ўпирилиши бўйича жиноий ишни тергов қилаётган терговчилар юз берган воқеанинг тўртта тахминини текширмоқда. Бу ҳақда Газета.uz нашри Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновга таянган ҳолда хабар беради.

Жиноий иш доирасида фавқулодда ҳодисанинг қуйидаги асосий тахминлари илгари сурилиб, кўриб чиқилмоқда:

  • лойиҳалаштириш ишларидаги хатоликлар;
  • қурилиш меъёрларига амал қилмаслик;
  • фойдаланиш жараёнидаги хатоликлар;
  • табиий офат.

Тахминларни текшириш учун тергов гуруҳи 170 дан ортиқ гувоҳни сўроқ қилган, улар сув омборини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга доир кўрсатмалар берган.

Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджоновнинг қайд этишича, Сардоба сув омборининг тўғони тош-тупроқли тўғонлар сирасига киради.

«Сув омборининг фақат сув чиқарувчи қисмигина арматура ва бетондан қилинган. Бундай сув омборлари жуда кўп. Бу тупроқ турига боғлиқ. Бизда бетон тўғонлар ҳам бор. Масалан, Андижон сув омбори. Бундай объектлар жой шароитлари ва рельефларидан келиб чиққан ҳолда қурилади. Сирдарё ва Жиззах вилоятлари каби ҳудудларда, дунёнинг бошқа мамлакатларидаги каби тон-тупроқ тўғонлар қурилади», — дейди вазир ўринбосари.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.