«Сардоба иши» бўйича 17 киши айбдор деб топилди
10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати ўтган йили тўғон ўпирилиши ва сув тошқини юз берган Сардоба сув омборидаги қурилиш ишларида йўл қўйилган талон-тарожлик, масъулиятсизлик ва қоидабузарликлар учун 17 кишини турли жазо чораларига ҳукм қилди. Бу ҳақда Sputnik суд матбуот хизматига таянган ҳолда хабар беради.
Олти нафар айбланувчи тўрт йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосига, бир киши тўрт йилга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.
Қолганлар “ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш”, “сув ёки сув ҳавзаларидан фойдаланиш шартларини бузиш”, “мансабга совуққонлик билан қараш”, “мансаб сохтакорлиги” ва бошқа моддалар бўйича ҳукм қилинди. Ушбу моддалар бўйича жазо 10 йил муддатгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини кўзда тутади.
Аввалроқ Олий суд матбуот хизмати суд жараёни ёпиқ режимда ўтказилганини, чунки “жиноят иши давлат сирлари билан боғлиқ эканини” маълум қилганди.
Шарҳлар