Сардобадаги сув тошқинидан зарар кўрганлар учун қурилган уйларнинг қиймати 855,4 млрд сўмни ташкил қилди

Сардобада сув тошқинидан зарар кўрганлар учун қурилган уйларнинг қиймати 855,4 млрд сўмни ташкил қилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Ўлмасжон Мамадаминов маълум қилди, деб ёзади Repost нашри.
 
4790 оилага 186,7 млрд сўм моддий ёрдам ажратилган. Пуллар пластик карталарга ўтказиб берилган. Ушбу суммадан 4541 киши 181,6 млрд сўм (40 млн сўмдан), 249 нафар фуқаро 5 млрд сўм (20 млн сўмдан) олган.
 
Жами жабрланган фуқаролар учун 52,5 га ер ажратилиб, 2640 та квартирали 86 та кўп қаватли уй қурилган. Ушбу уйларнинг қиймати шартнома бўйича 855,4 млрд сўмни ташкил қилади.

2577 та уй республика, вилоятлар ва туманлар ишчи гуруҳлари ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан адолатли тарзда ўрганилгани ва эгаларига қуръа ташлаш йўли билан берилгани айтилади.

Бош саҳифадаги фотосурат: Газета.uz

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.